Конституциямиз – Фахримиз

Андижон қурилиш ва транспорт касб-хунар коллежида мамлакатимиз конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллиги арафасида “Конституция эркинлигимиз пойдевори”мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда коллежнинг ўқитувчилари, ўқувчилари шунингдек, шахардаги бир қатор ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этдилар. Ушбу тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда республикамизда эришилаётган каттадан-катта ютуқларимизга кафолат бўлаётган бош қомусимизнинг улуғвор ахамияти ҳақида сўзладилар. Ёшларимиз конституциямизда белгиланган эркинликлардан фойдаланиб, илм олишга, касб-хунар ўрганишга интимоқдалар, ўз иқтидорларини рўёбга чиқаришга ва ватанимизнинг содиқ фарзандлари бўлиб етишиш йўлида изланмоқдалар. Жумладан қурилиш ва транспорт касб хунар коллежининг бир қатор талабалари изланишда, спорт мусобақаларида фидоийлик кўрсатмоқдалар, дея таъкидладилар.

Шунингдек сўзга чиққанлар ёшларни қизиқтирган мавзуларга алоҳида тўхталиб, республикамиздаги олий ҳарбий билим юртлари ҳақида маълумотлар бердилар. Ёшларни ватан мудофасига ҳар қачон тайёр бўлишлари шарафли эканлиги хусусида сўзладилар.

Тадбирда касб-хунар коллежи касаба уюшмаси ташкилоти раиси И.Акбаров бугунги кунда энг глобал муаммолардан бири бўлиб келаётган диний экстремизм ва терроризмнинг фожеавий оқибатлари ҳақида атрофлича тушунтирув бериб, ёшларни хушёрликка ва огохликка даъват этди. Тадбир сўнгида янграган куй-қўшиқлар, рақслар барчада хуш кайфият уйғотди.

 

Print Friendly, PDF & Email