Коррупция – тараққиётга ғов

Мамлакатимиз бозор иқтисодиёти йўлидан жадал илдамлаб бораётган бир пайтда коррупция балосига қарши курашиш, унинг аянчли оқибатларини фуқароларга тушунтириш, ҳар биримизнинг бурчимиз хисобланади. Порахўрлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этиш давлатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказади. Натижада фуқароларнинг амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозилиги келиб чиқиш хавфи пайдо бўлади. Коррупция авж олган ҳар қандай давлат таназзулга учрайди.

Коррупция-мансаб ёки мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ жиноят туридир. Бошқача айтганда, коррупция-хуфёна иқтисодиётнинг турларидан бири. Шу маънода коррупция, ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузилиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъий назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланади.

Порахўрлик коррупциянинг энг кўп тарқалган шаклидир. Бу иллатга қарши кураш борасида мамлакатимизда бир қатор қонунчилик асослари яратилган. Хусусан, Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги “Узбекистон Республикасида коррупцияга карши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларда ички ишлар ходимлари иштирокида “Коррупция ва уни келтириб чикувчи омиллар хамда коррупциявий жиноятлар содир этилишини олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида  йигилишлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай йиғилишлардан бири 2020 й 20-февраль куни Андижон вилояти Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш Унитар корхонасида бўлиб ўтди. Йигилишда Олтинкўл туман ички ишлар бошқармаси нозири Носиров Р. корхона ишчи- ходимлари билан порахўрлик жиноятлари, хамда бугунги кунда авж олган аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятлар тўғрисида суҳбат ўтказди. Йиғилишда Олтинкўл ТЙФУК рахбари М.Дустаров ва тармоқ касаба уюшма вилоят бирлашган қўмитаси раиси Н.Кузибаевалар иштирок этишди.

Президентимиз Шавкат Миризиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши мамлакатимизда ушбу иллатга қарши муросасиз курашиш  йўлида ташланган яна бир муҳим қадам бўлди.

Print Friendly, PDF & Email