Коррупцияга қарши кураш борасида қатъий қадамлар ташланмоқда

Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу боис унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки ўтиш даврида белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.

Шу муносабат билан Шарғун қурилиш  касб хунар коллежи  жамоаси билан биргаликда ўтказилган  “Коррупция ва унга қарши кураш борасидаги миллий хуқуқий нормалар тўғрисида”  ги  давра сухбатида шу борада сўз борди.

Давра суҳбатида сўзга чиқган  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмита раиси Б.Хаитов, мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ  жид­дий эътибор қаратиб келинаётганлиги, ўтган давр мобайни­да коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шакл­лантирилганлиги ва бош­қа хал­қаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтаётганлиги хақида таъкидлади.

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном олган 2017 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб жорий йилда олдимизда турган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий, сиёсий ҳамда ҳуқуқий соҳадаги кенг қамровли ислоҳотларни, энг аввало, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги тўғрисидаги маърузаси иштирокчилар ўртасида қизгин музокарада бўлди.

Давра сухбати давомида “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон” деган эзгу ғояни мужассам этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилиб семинар учун тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Давра сухбати якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати ҳамда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг      «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стретегияси» ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури» ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан маъқулланди.

 

Print Friendly, PDF & Email