Миробод туманидаги Ш.Рашидов номли махалласида Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейини кенг нишонланди

2017 йилда 100 йиллик юбилейини кенг нишонлаш мақсадида Миробод тумани Шароф Рашидов номли махалла фуқаролар йиғинининг 2017 йил 2 ноябрида 110-мактабида Ўзбекистонда таниқли давлат арбоби ва ёзувчиси,  Ўзбекистон Республикаси равнақига катта хиссасини қўшган эл ардоқлаган Шароф Рашидовнинг  Хотира кечаси бўлиб ўтди. Кечада  давлат арбоблари, ёзувчилар ва Шароф Рашидовнинг қизи Г.Рашидовалар Шароф Рашидовни Ўзбекистон Республикасига ривожланиши йўлида амалга оширган ишлари, яратган адабий асарлари ҳақида суҳбатлашишди. Ушбу кечада тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Б.Ф.Султонов иштирок этиб, махалла фуқаролар йиғинига эсдадик совғасини тақдим этди. 

Print Friendly, PDF & Email