Бугун, 2021 йил 29 апрел куни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида бирлашма кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ҳамда 28 апрель-“Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирлар сўнгида корхоналарда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар орасида меҳнат муҳофазаси талабларини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аввало меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ва ишлаб чиқилган стандартлар, низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108-сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ўтказилаётган Республика кўрик-танловининг 1-вилоят босқичи якунларига кўра танлов комиссиясининг якуний хулосаларига кўра ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловнинг Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалари ўртасида ўтказилган кўрик танловда “Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар” номинацияси бўйича Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси (Раҳбар М.Хаджиханов, касаба уюшма қўмитаси раиси А.Раджабов), “Касаба уюшма қўмитасининг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлари” номинацияси бўйича Боғишамол йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси (КУҚ раиси Я.Файзиев) ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи
кўрсаткичлар” номинацияси бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги автомобил йўллари қўмитаси тизимидаги Самарқанд автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси ишлаб чиқариш бўлими бош мутахассиси Ғ.Қорабоевлар ғолибликни қўлга киритиб, бирлашма кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди ҳамда танловнинг Республика босқичида иштирок этиш шарафига мушарраф бўлишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: