Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати ҳар бир ватандошимиз дилига чўғ солди. Қалбларда халқпарварлик, элпарварлик шукуҳини оловлантирди. Бу руҳ олис мозийдан – буюк аждодларимиз Спитамен, Тўмарис, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур сиймоларини кўз ўнгимизда гавдалантирди, уларнинг шавкатидан бир садо берди. Қ.М.Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг йўлбошчиси, Федерация кенгаши раиси Қудратилла Рафиқовнинг Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига муносабат билдириб, “Мард элга қайишади” рукни остида эълон қилинган мақолада қайд этилган фикр ва мулоҳазалар барча касаба уюшмалари ҳамда меҳнат жамоалари ходимлари ўртасида кенг ўрганилиб, чуқур мазмунга эга муносабатдан ўзлари учун келажак вазифаларни белгилаб олмоқдалар.
Шунингдек, ходимларнинг иш унумдорлигини ошириш, мазмунли ва маънавий дам олишини таъминлаш мақсадида Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил йил 28 декабр куни эълон қилинган «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармон кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур Фармон меҳнаткашларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларга қулай дам олиш шароитлари яратиш учун хизмат қилади. Айнан шунга кўра, дам олиш кунларининг қулай тартибда кўчирилиши Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги ташкилотларда ҳам миннатдорлик билан қарши олиниб, меҳнат жамоаларида қизғин муҳокама қилиниб, режалар белгилаб олинмоқда.
Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган ушбу Фармоннинг асосий мақсади, 2018 йил давомида фуқароларнинг, хусусан ишчи-ходимларнинг Республикада расмий саналарни нишонлаш давомида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантиришни ҳам кўзда тутиши алоҳида ўрин эгаллаган.
Фармонга кўра, иш берувчилар бутун йил давомидаги иш ва дам олиш кунларини олдиндан режалаштириш имкониятига эга бўладилар.
Шу билан биргаликда, Фармон орқали мазкур амалиётни жорий этиш мақсадларидан яна бири, ходимлар, уларнинг оила аъзолари ўртасида ички туризмни ривожлантиришдир. Чунки, 2018 йил бошиданоқ, меҳнат жамоаларида Наврўз ёки Мустақиллик байрамлари арафасида 5 кунлик дам олиш кунлари деб эълон қилинганлигини инобатга олиб, ҳар бир иш берувчи, касаба уюшмаси ёки ходим олдиндан ушбу кунлар учун жамоавий ёхуд оилавий саёҳатларни, юртимизнинг зиёратгоҳ шаҳарлари ва бошқа гўшаларига зиёрат мақсадида боришни режалаштиришлари мумкин бўлади.
Юқорида қайд этилган “Мард элга қайишади” номли мақола Президент Фармони юзасидан тармоқдаги Самарқанд автомобил йўллари Бош бошқармаси тизимидаги корхоналар касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ва кадрлар билан ишлаш ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, унда Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида белгиланган дам олиш кунларида соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Бухоро ва Навоий шаҳарларига зиёратларини уюштириш белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: