Меҳнат муҳофазаси билимдони аниқланди

Мамлакатимизда меҳнатни муҳофазасига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида меҳнат муҳофазаси бўйича мунтазам тадбирлар, ишчи-ходимлар ўртасида танлов ва беллашувлар ўтказиб келмоқда.
Шундай танловлардан бири яқинда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди. Унда шу йўналишдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган иқтидорли ходимлар иштирок этиб, асосан уларнинг фаолияти ва меҳнат қонунчилигига доир билимлари ўрганилди.
Юзлаб иштирокчилар орасидан босқичма-босқич энг илғорлари сараланиб, Республика ғолиби аниқланди. Ҳакамлар баҳоси ва сўнгги хулосаларга кўра “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш матахассис фаолияти” номинацияси ғолиби Фарғона вилоят бирлашган касаба уюшма кўммитаси тизимидаги “Кварц” Акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг ёш мутахассиси Махсуджон Бабаходжаев деб топилди. Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Шухрат Муҳаммедханов “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш матахассис фаолияти” номинацияси ғолибини тақдирлаш мақсадида у ишлаётган ташкилотда бўлди ва Махсуджонни жамоаси, ҳамкасблари олдида қутлаб, унга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email