Мехнат муҳофазаси вакиллари ва фаолларининг ўқув-семинари ўтказилди

2018 йилнинг 9 феврал куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарга туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг касаба уюшмаси қўмита раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари ва техника хавфсизлиги бўлими мутахассислари,  тармоқ тасарруфидаги бошлангич ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари ва сайланган мехнат мухофазаси вакиллари таклиф этилди.

 Ўқув семинарини тармоқ  бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Қўзибоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси юридик бўлим мудири Х.Усмонов мехнатга оид муносабатларни расмийлаштиришда амалиётда учрайдиган муаммолар ва уларни бартараф этиш тўғрисида, касаба уюшмалари, унинг фаолиятининг асосий йўналишлари, хуқуқ ва мажбуриятлари, иш берувчининг касаба уюшмалари олдидаги мажбуриятлари хамда мехнатга оид муносабатларни тартибга солувчи локал хужжатлар бўлган жамоа шартномаси ва ички мехнат тартиб қоидаларининг мохиятлари хақида батафсил тушунтириш берди.

“Жамоа шартномаларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш” бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мехнаткашларни ижтимоий  иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Т.Сиддиқов маъруза қилди.

Семинар Дастуридан асосий ўрин олган масалалардан бири корхоналарда меҳнат мухофазаси бўйича талабларни бажарилиши устидан маъмурий жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномаларида мехнат мухофазаси бўйича Битимни бажарилиши, мехнат мухофазаси вакили хақида, хамда Мехнат мухофазаси қонуни тўғрисида, иш ўринларини мехнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жарохатланиш хавфсизлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, мехнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зараланиши тўғрисида вилоят касаба уюлмалари ташкилотлари бирлашмаси мехнатни мухофаза қилиш бўлими мудири М.Азимходжаев  хамда маъсул ходимлар томонидан тушунчалар берилди.

Шунингдек. йиғилиш иштирокчилари томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соҳа мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлар талаблари асосида жавоб берди.

Print Friendly, PDF & Email