Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, курилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси (умумий йигилиши) конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, курилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Р.Яъкуббоев, бош ҳисобчиси М.Разикова, Республика автомобиль йўллари давлат қўмитаси бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Э.Абдикабировлар қатнашдилар. Конференцияда тармоқ етакчи мутахассиси А.Сатторий кейинги пайтларда Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бирлашмаси бошқаруви, унинг жойлардаги баъзи бир корхона рахбарлари томонидан автойўл Худудий йуллардан Фойданиш корхонаси касаба уюшма қўмитасининг структура тузилиши, иш фаолиятига аралашиш, уни ўзгартириш, касаба уюшмалари уставига зид бўлган ишларни юклаш, касаба уюшма раисларига уставга зид бўлган топшириқларни бериш ҳоллари учраб келаётганлигини таъкидлади.
Конференцияда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, курилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Р.Яъкуббоев сўзга чиқиб, келгусида иш берувчи ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларни ҳимоя қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини муносиб ҳимоя этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотини ташкил этиш (тузиш)ни мақсадга мувофиқ деб хисоблади ва иш берувчилар билан касаба уюшмалари ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат, касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари ва бошқа бир қатор қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро конвенциялар талаблари, қолаверса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган касаба уюшма уставидан чиқмасдан ижтимоий шериклик, тармоқ ва жамоа шартномалари орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Конференция ишида касаба уюшма қўмитасининг шу бугунги кундаги структура тузилиши , яъни Сурхондарёавтойўл ХЙФТ бошланғич касаба уюшма ташкилоти Сурхондарёавтойўл ХЙФТ тизимдаги қуйи йўл хўжалиги корхоналари цех касаба уюшма қўмиталари кўринишидаги Сурхондарё вилоят худудий бирлашмаси қошида бошланғич касаба уюшма ташкилотини тузиш ва раисини сайлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб ва ушбуни тасдиқлаш ҳақида таклиф киритдилар. Конференцияда таклиф бир овоздан маъкулланиб,Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти ташкил этилиб, Эралиев Ашур Жаббаровични касаба уюшма ташкилоти раиси этиб сайланди.
Конференция ишида касаба уюшмалари ва иш берувчилар билан ўзаро муносабатлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган Халқаро Конвенциялар, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Устав талабларидан келиб чиқиб ижтимоий шерикчилик тамойили асосида, Бош Келишув, Тармоқ Келишуви ва жамоа шартномалари орқали ўзаро ҳурмат, ҳар қандай муаммоларни ўзаро келишилган ҳолда ҳал қилиш борасида фикрлашдилар ва шундан сўнг конференция ўз ишини якунлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: