Ёз ўтмоқда – соз

Сурхондарё вилоят бирлашган  касаба уюшма қўмитаси томонидан 2018 йилги болаларни  дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш  чора-тадбирлар режаси тўлиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қўмита тассаруфидаги “Вахшивор”ёзги оромгоҳида  болажонларнинг мазмунли дам олишлари ва бўш вақтларини мароқли таъминлаш мақсадида қўмита томонидан 250 нафардан зиёд болажонлар  оромгоҳда дам олдирилмоқда.

Оромгоҳда фаолият  кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, ташкил этилган турли хил тўгаракларда ўғил-қизлар ўзлари қизиққан машғулотлар билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишмоқдалар.

Оромгоҳларда мусиқа, тасвирий санъат, халқ хунармандчилиги, спорт тўгарак машғулотлари ташкил этилган.

Шу боис, касаба уюшмалари ҳаётида ёш авлоднинг мазмунли дам олиш билан бирга билим олишлари ва келажакда жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун яратилаётган имкониятлар муҳим ҳисобланади.

Print Friendly, PDF & Email