Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош вакилларнинг ўқуви ўтказилди

2019 йилнинг 1-5 апрел кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мехнатни мухофаза қилиш  бўлими билан ҳамкорлигида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  тизимидаги жамоатчилик асосида ишловчи меҳнатни  муҳофаза қилиш бўйича бош вакилларнинг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш бўйича мавзуига бағишланган ўқув ўтказилди.

Унда, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг  мехнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик вакиллари, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари иштирок этдилар.

Ўқув дастурига асосан маърузачилар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг роли, меҳнатни муҳофаза қилиш комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида ва бошқа мехнатни мухофазасига оид масалалар юзасидан тўғрисида батафсил тушунтиришлар бердилар. Шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, меҳнатда жароҳатланиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш борисидаги долзарб

вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталинди.

Ўқув давомида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг маъмурий-жамоатчилик назоратини кучайтириши юзасидан тавсиялар берилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

 

Print Friendly, PDF & Email