«Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунлар ва техника хавфсизлиги» мавзусида ўқув — семинари ўтказилди

Давлат бошқарувида фаолият олиб бораётган ишчи ҳодимларнинг малакасини ошириш мақсадида,  Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан тизимдаги ишчи ходимлар учун жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунлар ва техника хавфсизлиги» мавзусида  ўқув — семинари ташкил этилди. «Наманаган йўлчилар ўқув маркази» мутахассислари П. Мирходжаев ва Х.Абдуқодировлар томонидан олиб борилган дарслар давомида тингловчиларга керакли билим ва кўникмалар берилиб,  ходимлар билан тажрибаларини ўртоқлашишди. Бу каби ўқув — семинар машғулотлари  ходимларни билим савиясини ошириш, янги интеллектуал ғояларни яратишга хизмат қилади.

 

                           

Print Friendly, PDF & Email