Андижонда янги кўприк очилди

Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги Андижон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан катта ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шулардан бири Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудига тушган, замонавий услубда қурилган пиёдалар кўпригидир. Шаҳарнинг деҳқон бозорига туташ ушбу масканда транспорт қатнови кўп бўлгани сабаб аҳоли қатновига қулайлик яратиш мақсадида ер усти пиёдалар кўприги бунёд этилгани аҳолини беҳад шод этмоқда.

Ушбу кўприкнинг узунлиги 48,05 пм, йўл ўтказгич пиёдалар ҳаракатланадиган қисми кенглиги 3 метр, кўприк 32 тонна юкни кўтара олади ва 300 киши бир вақтнинг ўзида ўтиши мумкин бўлган қулайликларга эга. Атрофи ёпиқ, инсонлар хавфсизлиги буткул таъминланган проектнинг лойиҳавий қиймати 2713,6 млн сўм бўлиб, қуриш ишлари 2021 йил 1 февралда ниҳоясига етказилди.

Кўприкнинг очилиш маросимида вилоят хокими Шухратбек Абдураҳмонов қатнашиб, Андижоннинг яна бир мухташам қурилишини халққа тақдим этди.

Print Friendly, PDF & Email