Қизириқ Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси мехнат жамоаси ўртасида ўтказилган меҳнат муҳофазаси бўйича амалий семинарда, Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмита раиси Б.Хаитов, меҳнатни муҳофаза қилиш — бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат- саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий- иктисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизими бўйича тушунтиришлар бериб, ҳар бир ходим, шу жумладан раҳбарлар ишга қўйилишидан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишни бехатар олиб бориш бўйича йўриқлардан ўтказилиши ва ушбу ҳақида махсус журналга қайд этилиши лозимлиги, ходимлар ўзларининг малакаси ва иш стажидан қатъий назар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича иш жойида “Дастлабки” ва ҳар чоракда “Даврий” йўл-йўриқлар олишлигини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра семинар давомида “Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни”нинг янги таҳририни ўрганиш ҳамда “Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларга чет элда ишлаб келган фуқароларга пенсия таъминоти ва пенсия таъминотидаги янгиликлар тўғрисида”, “Ишлаб чикариш корхоналарида бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида” мутахассислар томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган амалий ёрдамлар махсус тайёрланган слайд ва видеороликлар орқали тушунтиришлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: