Сурхондарёда Халқаро болалар куни муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Халқаро болалар куни муносабати билан  тармок тизимидаги корхона ва ташкилотлар уртасида оилавий  байрам спорт мусобақалари ташкил этилди.Хусусан, ушбу байрам арафасида Уйжойсаноаткурилишлойиха хусусий корхонасида мини футбол бўйича мусобақа уюштирилди.

Ходимларни мусобақаларга жалб қилиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маънан ва жисмонан соғломлаштириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда жамиятнинг  Архитекторлари  ҳамда ходимлари иштирок этишди.

Мусобақа мини футбол қоидалари асосида 2 та жамоа бўлингани ҳолда олиб борилди. Архитекторлар жамоаси шиддатли ўйин  кўрсатиб фахрли ўринларни  қўлга киритди. Тадбир сўнгида  жамият  раҳбарияти томонидан ғолиб жамоага қимматбаҳо совғалар тақдим  этилди

Print Friendly, PDF & Email