Жорий йилнинг 22 сентябр куни янги тахрирдаги “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида” ги қонун имзоланди.
Ушбу қонунни хозирги замон талабларини назарда тутиб, ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий қилиниши, ходимларга қулай ва бехатар шароитлар яратиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишларни ўрганиш, мехнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш, иш берувчи ва ходимларни масъулиятини ошириш бўйича барча вазифаларни инобатга олган холда ишлаб чиқилганлиги транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларни касаба уюшмаси хизматидаги корхона ва ташкилотлар учун айни мудаодир.
Қонунда мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб қонунга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда хар хил аралашувларни ва коррупцияни олдини олиш, тадбиркорларга қулай шаротлар яратиш ва ходимларни мехнат шароитларини доимий равишда яхшилашга хамда уларнинг мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги ижтимоий химоясини таъминлашга қаратилган.
Қонунда жамоавий химоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар, касб касаллиги Мехнат шароитлари мехнатни мухофаза қилиш мехнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий химоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилган.
Мазкур қонунда мехнатни мухофаза қилишни республика, тармоқ ва худуд даражасидаги органларнинг вазифалари белгиланлиги, мехнатни мухофаза қилишни талабларини иш берувчи билан бирга ходимнинг хам маъсулияти оширилиши тармоқ хусусиятини эътиборга олган холда барча ходимларни сергакликга дават этади.
Мехнатни мухофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда мехнатни мухофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида мехнатни мухофаза сохасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини жалб қилиниши ушбу қонун билан белгиланиши хозирги кунда транспорт ва қурилиш тармоғига тегишли кичик масъулияти чекланган жамиятлар учун алохида ахамиятга эга
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий холатини ўсишига сабаб бўлаиши, иш берувчиларнинг мехнат мухофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда мехнатни мухофаза қилишни аудит қилиш механизмлари, ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларнинг мехнат қобилияти чекланган шахслар учун мехнатни мухофаза қилиш сохасидаги муносабатларни тартибга солишни ўзига хос хусусиятлари белгиланиши қонун асосида жорий этилади.
Мазкур қонунга мехнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилганлиги ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг мехнатни мухофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш шу жумладан ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш чораларини белгилаш ва бажарилишини кўриб бориш бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг хам масъулиятини янада оширади.
Қонунда мехнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси, Мехнат шароитлари давлат экспертизаси талаблаи хам киритилган бўлиб, бу мехнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва хавфли мехнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар хамда компенсация берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг хақиқий мехнат шароитларини бахолаш мақсадида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: