Тарихий қадамжоларга ташриф

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2016 йил 18 августидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда тармоқ касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан Тошкент шахар ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  тармоқ корхона ва ташкилотларида мехнат қилаётган касаба уюшмаси фаоллари, мехнат фахрийларидан 40 нафари  учун қадимий Хива шахрига туристик саёхат уюштирилди.
Саёхат мобайнида тармоқ ходимлари Хива шахрининг  қадимий обидалари, тарихий музейлари хамда хоразм халкининг урф-одатлари, халқ ижодиёти хамда хива хонлигининг ўзига хос миллий анаъналари билан яқиндан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email