Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити эшик қоқиб турибти. Ушбу айём кунларида элу юртимизнинг беназир анъаналари, юксак фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади.
Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган муборак Қурбон ҳайити арафасида, айниқса, меҳр-мурувват кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан маҳаллабай ишлаш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар аниқланиб, амалий — мjддий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Султония, Шукур Бурхонов, Шўртепа, Авайхон, Навниҳол ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: