Мохир касб эгалари тақдирланди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касб эгалари меҳнатини қадрлаш, ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш ишларини ташкил қилиш мақсадида «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбири ўтказилиб келинмоқда. Қурилиш ва транспорт сохасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, «Устоз-шогирд» анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган касб эгалари тармоқ корхона ва ташкилотларида ўтказилган 1 босқич натижаларига кўра сараланди.
Тармоқнинг 642 корхона ва ташкилотларда мазкур тадбирнинг 1 босқичи ўтказилиб, 2568 нафар ишчи-ходим иштирок этди.
Тармоқ меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, «Устоз-шогирд» анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида ташкил этилган “Ўз касбини мохир эгаларини” тақдирлаш тадбирини ўтказиш мақсадида худудий бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан, худудий бирлашма кенгашлари билан хамкорликда номзодлар тақдим этилди.
Тармоқ Республика кенгашининг “Ишчи комиссияси томонидан” 4 босқич ғолибларини аниқлашда номзодлари тавсия этилган ходимларни муайян бир соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислар бўлиши, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаши, меҳнат жамоаси орасидаги обрў-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиши, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб-қувватлаши каби кўрсатгичларга асосий эътибор қаратилди. Тақдирлашга тавсия этилаётган номзодлар турли касб эгалари орасидан танлаб олинди ва 2016 йил 27 октябр куни тақдирлаш тадбирида Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 4- Республика босқичининг ғолиблари кейинги босқичда қатнашиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмаси Федерацияси кенгашига тавсия этилди.
sam_8049

sam_8041

sam_8047

sam_8048

Print Friendly, PDF & Email