Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда тармоқдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномалари ва тармоқ Келишувларига киритиш орқали ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва ҳудуддаги хушманзара жойларга қисқа муддатли саёхатларини уюштириш ишлари бошланган.
Вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 17-20 март кунлари “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Самарқанд-Бухоро” вилоятларига туристик саёхат уюштирилди.
Саёхат давомида соха вакилларидан иборат бўлган саёхатчилар кўхна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро шахрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: