МУРАББИЙЛАР ЭЪТИБОРДА

“Устоз отангдек, улуғ”, деган экан донолар. Бу ибора замирида олам-олам маъно бор. Чунки, устоз сизни кўкларга кўтарувчи инсон.

Шундай инсонлардан бири Қодиржон ака Парпиевдир. У 2000 йилдан буён Тўрақўрғон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчи бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўнлаб шогирдларнинг устози. Қанчадан қанча талабларга таҳсил бериб, уларни келажакка қадам қўйишга ўз ҳиссасини қўшган.

Қодиржон Парпиевнинг меҳнатлари самараси эвазига 2008 йил “Шуҳрат” медали, 2016 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

35 йил давомида 3 нафар фарзандни Мавлудахон опа билан тарбиялаб уларни уйли жойли қилиб, эл хизмати корига ярайдиган қилиб ўстирдилар.

— Устоз бизнинг отамиздай меҳрибон,-дейди унинг шогирдлари Жасурбек Парпиев ва Фахрулло Собиров,- Иш хона бизнинг иккинчи уйимиз бўлса, устоз Қодиржон ака худди отамиздай, уларнинг умрлари узоқ бўлсин.

Ҳа, байрам арафасида уларни қанча эътироф этсак, шунча кам. Уларнинг меҳнатларини байрам арафасида тақдирлашни ўз олдиларига мақсад қилган транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳам 11 та бошлағич касаба уюшма ташкилотлари – касб-ҳунар коллежларига 4 млн 400 минг сўмдан зиёд тизимда фаолият олиб бораётган 150 нафардан зиёд ўқитувчи ва мураббийларга совғалар улашди.

 

Print Friendly, PDF & Email