Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами ҳамда “Қурувчилар куни” касб байрамига бағишлаб тадбирлар ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги ва касб байрами муносабати билан “Қизилқумцемент” АЖнинг барча бўлим ва бўлинмалар ҳудудлари ободонлаштириди, байрамга бағишланган баннерлар ва плакатлар бинолар пештоқларига ўрнатилди.

Байрам муносабати билан “Фахрийлар тахтасига” 12 нафар илғор ишчи ходимларнинг тавсия қилинди.

19 август куни Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги ва “Қурувчилар куни” касб байрамига бағишлаб корхонада байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси О.Т.Тургунов, тармоқ вилоят БКУҚ раиси Б.Хожиев, вилоят хокимилигидан Ж.Хамроевлар иштирок этдилар. Тадбирни корхона Бош директори в.б. Б.Назаров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Жуманиёзовлар очиб иштирокчиларни байрамлар билан табрикладилар. Тадбирда Республика Кенгаши раиси О.Тургунов барча корхона ишчи-ходимларини табриклаб, 6 нафар касаба уюшмаси фаолларига Республика Кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ва энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 баробари миқдорида пул мукофотини топширди.

5 нафар ишчиларга вилоят хокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва 120.0 минг сўм миқдорида пул мукофотини топширилди. Бош директор в.б. Б.Назаров ва касаба уюшмаси раиси Н.Жуманиёзовлар  корхонада 20 йилдан ортиқ меҳнат қилган ишчи-ходимлардан бир гуруҳига “Меҳнат Фахрийси” унвонини,  шаҳар хокимлигининг ҳамда 17 нафар ишчи-ходимларга корхонанинг  “Фахрий Ёрлиғи” ва 100.0 минг сўмдан пул мукофотини топширдилар. Тадбир иштирокчилари учун концерт ташкил этилиб, Ватанимизни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ижро этилди.

20 август куни Мустақиллигимизнинг 25 байрамига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида корхонага қарашли профилакторияда байрам тадбири ўтказилди.

Корхона томонидан байрам дастурхони ташкил этилиб ош берилди. Байрамга бағишлаб  касаба уюшмаси қўмитаси, хотин-қизлар комиссияси ва Камолот ЁИХ билан хамкорликда турли-туман кўрик- танловлар ва миллий спорт ўйинлари ташкил этилди. Спортнинг футбол бўйича финал мусобақаси ўтказилди. Ғолибларни касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси О.Тургунов ва Бош директор в.б. Б.Назаровлар табриклаб қиммат-баҳо совғалари билан тақдирладилар.

Байрам муносабати билан корхона томонидан барча ишчи-ходимлар энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида рағбатлантирилди.

Корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  “Соғлом она ва бола йили” йилида  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни ҳамда “Қурувчилар куни” — касб байрами муносабати  билан  425 нафар корхонада ишлаб кетган кекса нафақахўрларни, ногирон ва  боқувчисини йўқотган оилаларга  касаба уюшмаси маблағидан ҳар бири 141600 сўмлик озиқ-овқат тўпламлари  уйлаuznews214-10 uznews214-9 uznews214-8 uznews214-7 uznews214-6 uznews214-2 uznews214-3 uznews214-4 uznews214-5 uznews214-13 uznews214-11 uznews214-12 uznews214-1рига манзилли етказиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email