Мехр-оқибат, саховат, мурувват каби эзгу фазилатлар, яратилувчанлик яшариш ва янгиланиш байрами бўлган Наврўзи оламнинг шоду хуррамлик, кўтаринки кайфият ва хурсандчилик билан нишонланиши, хотираларимизда ёрқин из қолдириши билан янада қадрлидир.
“Қизилқумцемент” АЖ да “Наврўз” байрами арафасида корхона ҳудуди ободонлаштирилиб дарахтларга шакл берилди, оқланди, турли хилдаги гуллар ва манзарали дарахтлар экилди.
“Навруз” байрами арафасида корхона профилакториясида корхона ва касаба уюшма қўмитаси хамкорликда иҳтиёжманд ишчи-ходимларнинг 20 нафар фарзандларини “Суннат тўйи” ўтказиб берилди. Корхона томонидан ҳар бир болага 300 минг сўмдан омонат дафтачаси банкдан очиб берилди. Касаба уюшмаси томонидан ҳар бир тўй бўладиган болаларга уст-кийим бош совға қилинди ҳамда тўй ўтадиган зал безатилди, бунга касаба уюшмаси маблағидан 15000.0 минг сўм сарфланди.
“Навруз” байрами арафасида касаба уюшмаси томонидан 1 нафар уруш орти меҳнат фахрийси, 75 нафар ёлғиз, аҳволи оғир ва касалманд нафақахўрлар ҳамда 22 нафар ишлаб чиқаришда боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳар бирига 178.0 минг сўмлик озиқ-овқат тўплами уйларига олиб бориб, хабар олинди.
Вилоят марказидаги А.Навоий боғида меҳнат фахрийлари ҳамда нафақахурларга корхона томонидан байрам дастурхони ташкил этилди.
Корхонада “Хуш келдинг, баҳор айёми Наврўз” шиори остида “Наврўз” байрамига бағишлаб “Сумалак сайли” ташкил этилди. Барча бўлим ва бўлинмалар баҳорий ҳар хил таомлар, кўк сомсалар ва миллий усулда сахна безатишлар, ўзларининг саънатлари билан қатнашдилар. Танлов ғолибларини мезонлар бўйича 1,2,3 ўринлар аниқланди. “Саҳна ва дастурхон безаш маҳорати”, “Дастурхонга тортилган сумалак ва баҳорий таомлар”, “Бадиий чиқиш” ҳамда иштирок этган бўлим ва бўлинмаларга рағбатлантирувчи қимматбаҳо совғалар топширилди.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тур хил миллий уйинлар тош кўтариш, арқон тортиш ва кураш каби уйинлар ташкил қилинди, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бу мақсадларга касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари хисобидан 7 млн 180 минг сўм сарфланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: