Дилларда Наврўз сурури

Наврўз – ўзининг маъно-мазмуни ва фалсафаси билан хаётимизга жо бўлган яшариш ва янгиланиш палласидир ва бу айёмни халқимиз кўтаринки рухда, катта шодиёна билан нишонлайди.  Байрамни  ахолининг барча табақалари истак хохишларига, хар бир жойнинг ўз шароитларига қараб, хар бир ташкилот, вазирликлардан тортиб, махаллаларни кенг жалб этган холда ўтказиш, хар бир фуқарога иззат икром кўрсатишга, қариялар, болалар, беморлар, ногиронлар холидан хабар олиш, бева бечора ва боқувчисидан ажралганларга мехр шавқат кўрсатишга алохида эътибор берилмоқда.

Республика кенгашининг “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда тармоқ касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган тадбирларга асосанасосий эътибор ёлғиз қариялар, ногиронлар ва меҳнат фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, кам таъминланган, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга оширишга қаратилди. Республика кенгаши, Тошкент шахар ва вилояти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан байрам арафасида тармоқда фаолият юритган хозирда нафақада бўлган бир қатор мехнат фахрийлари холидан хабар олиниб, озиқ-овқат махсулотлари тўплами тақдим этилди. Бу мақсадга Республика кенгаши маблағлари хисобидан 1200000 сўм, шахар БКУҚ хисобидан – 1500000 сўм, вилоят БКУҚ хисобидан -600000 минг сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Наврўз байрамини нишонлашга доир ягона ғоя- инсонни улуғлаш, миллий ғурурни кўтариш, хамжихатлик, биродарлик, мехр шавқат, тинч-тотувлик мақсадларини ўзида ифода этди.

Print Friendly, PDF & Email