Вобкент қурилиш ва сервис коллежида “Оммавий маданият” мавзуида маданий тадбир ўтказилди. Коллеж маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳ.Султонов “Оммавий маданият” ёшлар орасида қандай кўринишларда намоён бўлиши тўғрисида маъруза қилди.
Информацион воситаларнинг юксак ривожланиши натижасида интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот нашрларининг кириб келишида намоён бўлмоқда. Бу воситалар орқали таклиф этилаётган «қадриятлар» кўп ҳолларда ёшларимизни ўзимизнинг миллий қадриятларимиздан, ўз тарихий илдизларидан узоқлаштириб қўймоқда. Ёшлар орасида тақлидчилик, ғарбона идеалларга кўр-кўрона эргашиш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кино-фильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини сезиш қийин эмас. Оқибатда, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинлари олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил-жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда деб йиғилишни якунлади.
Ёшлар ўртасида миллий маънавиятимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: