Тошкент архитектура ва қурилиши институтида Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий мехнат масалалари бўйича семинар ўтказилди

Тошкент архитектура ва қурилиши институти талабалари билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида Болалар мехнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди. 14-ноябр куни соат 10:00да Тошкент архитектура қурилиш институтида Маънавий –маърифий ишлар бўйича проректор Д.Э.Эшмуродов, институт касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари  федерацияси  вакиллари ҳамда талабалар иштирокида талаба-ёшлар учун мажбурий меҳнатни таъқиқлашга оид ахборот учрашуви ташкил қилинди.

Ушбу учрашувга Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Б.Ф. Султонов ва ҳуқуқшунос С.С. Одилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Мўминов Д.Т. ҳамда  Ёшлар кенгаши мутахасиси Т.Д. Тўйчиевлар иштирок этишди.

Учрашувда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг тўлиқ аъзоси ҳисобланган Ўзбекистон ташкилотнинг 14 та конвенцияси, шунингдек, мажбурий меҳнат ҳақида ҳамда болалар меҳнатининг оғир турларини кескин бартараф этиш ҳақидаги конвенцияларни ратификация қилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Ўзбекистон республикаси конституциясида мажбурий меҳнатни қўллашнинг барча турлари таъқиқланганлиги фуқароларни эксплуатация қилиш, дискриминация қилиш ва меҳнатга мажбурлашдан ҳимояловчи ҳуқуқий асосни белгилаб беради. Шунингдек, Республикада Меҳнат кодекси, аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан суғурталаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бола ҳуқуқларини кафолатлаш, одам савдосига қарши кураш ҳақидаги бир нечта қонунлар қабул қилинганлиги ҳақида муҳим маълумотлар келтириб ўтилди.

Учрашувда видео материаллар ва слайдлар намойиш қилиш орқали талаба ёшлар онгида мажбурий меҳнатга жалб қилишни тақиқлаш ҳақидаги тўлиқ тушунчалар ҳосил қилинди ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги янада мустаҳкамланишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email