“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ги Фармони, қолаверса тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида имзоланган “Тармоқ келишувлари” ҳамда меҳнат жамоаларида имзоланган “Жамоа шартнома”лари тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги бир қатор ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг Республика бўйлаб саёҳатлари уюштирилди.
Хусусан, Пахтаси автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежидан 36 нафар, вилоят автомобил йўллари Бош бошқармасидан 48 нафар, Самарқанд архитектура-қурилиш институтидан 58 нафар, Иштихон транспорт ва сервис КҲКдан 42 нафар Пахтачи қурилиш КҲКдан 80 нафар, Нарпай йўл қурилиш ташкилотидан 60 нафар ва бошқа ташкилотлардан жами 400 нафардан ортиқ, ишчи ходимлар, уларнинг оила аъзолари, пенсионерлар, кам таъминланган оилалар аъзоларининг Республикамизнинг Бухоро, Хива, Шахрисабз, Нурота шаҳарларига зиёрат-саёҳатлари уюштирилди. Шунингдек, 20 дан ортиқ ташкилотлардан 300 нафарга яқин ходимлар, уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд вилояти ва шаҳридаги тарихий обидалар, қадамжоларга саёҳат ва зиёратлари ташкил этилди.
Саёҳатчилар саёҳат давомида тарихий обидалар ва истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, маданий ҳордиқ чиқариб бир олам таасурот билан қайтишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: