“Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ходимлари хашарга чиқишди

Шу кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.  Навоий вилоятидаги “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти ташаббуси, қолаверса, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг барча касаба уюшмалари аъзоларига мурожаати”ига жавобан 2017 йил пахта хосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишда ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида “Кизилкумцемент” акциядорлик жамиятининг   600 нафар ишчи-ходимлари дам олиш кунлари Навоий вилоятининг Навбахор туманидаги  пахта даласига ҳашарга чикишди.

Туманда даладаги  оппоқ бўлиб очилиб ётган пахталарни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан, ўз вақтида йиғиштириб олиш учун яратилган шароитлардан теримчилар мамнун.

Тушлик пайтида  Республикамиз театр ва санъат арбоблари теримчиларни хушнуд этишди. Бундай маданий тадбир иш суръати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Print Friendly, PDF & Email