Қурилиш саноати корхона-ташкилотларида ижтимоий самарадорликни ошириш–соҳанинг келажак тараққиёт замини

Хозирги кун жаҳон қурилиш саноати атроф-муҳитга энг катта хавф солаётган тармоқ сифатида шаклланиб улгурган ва у умумий ичимлик сувининг 17 фоиз, умумий чиқиндиларнинг 20 фоиз, хам-ашё таъминотиниг 40 фоиз, энергия истъемолининг 45 фоиз, карбонат ангидриднниг 50 фоизини ташкил этмоқда[1]. Кўриниб турибдики, мазкур соҳа инсонлар, жамият ва атроф муҳитга катта салбий таъсир ҳам кўрсатмоқда. Ишчилар манфаати жумладан,уларнинг соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини сифатли таъминлаш корхона-ташкилотларнинг ижтимоий муносабатларининг асоси ҳисобланади.

Тадбиркорлар ўз фаолиятида мос ишчиларни излаш, ёллаш ва ишлатиш муносабатлари ҳақида жуда кўп қайғуришади. Юқори лавозимда ишлайдиган ишчини алмаштириш учун йиллик иш ҳақининг 16 фоизи ва ўрта лавозимда ишлайдиган кам маошли ишчига эса, 20 фоиз  сарфланади. Мазкур ёндашув асосида молиявий нуқтаи-назардан инсон капиталининг қанчалик муҳим эканини англашимиз мумкин[2]..

Корхона ижтимоий салоҳияти унинг нафақат ҳозирги кун иқтисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди балки, унинг келажакдаги янги натижалари, узоқ муддатли даромад топиш калити ҳамда  юқори умумий фаровонлик меъзони ҳамдир.

Агар эътибор қаратадиган бўлсак, ташкилотларнинг иқтисодий самарадорлигини унинг молиявий ҳисоботи орқали билиб олиш мумкин. Лекин, ижтимоий самарадорликчи? Бир қатор олим ва тадқиқотчилар фикрича ижтимоий самарадорликни ўлчаш, ҳисоблаш ва юритиш жуда мураккаб жараён бўлиб вақт, об-ҳаво, раҳбар, географиква шахсий омиллар сабабли мунтазам ўзгариб туради.

Савол, унда нега айнан, ижтимоий самадорлик бутун бир жамиятнинг барқаор ўсиши ва умумий фаровонлик калити сифатида қаралмоқда?

Чунки, инсонга оилада, таълим муассасаларида таълим билан бирга тарбия ва одоб-ахлоқ ҳамберилади. Айнан, бу жараён унинг келажакда қанчалаик янгииш жойларида ўзининг ижтимоий интеллектини намоён қила олиши корхонанинг иш самарадорлигига шунингдек, ИССХТ қоидаларига риоя этиш натижасида уни узоқ муддат даромад олишига ҳисса қўшишига сабаб бўлади.

2019 йил иқтисодиёт соҳасидаги Нобель мукофоти камбағаллика оид тадқиқот бўлганлиги ва ҳозирги кун жаҳон минтақаларининг турли тармоқларида рақамлар ёки сон иштирокидаги тадқиқотларга қараганда муайян хусусиятга эга (categorical data) тадққотлар энг долзарб ва самарали йўналишалр деб ҳисобланмоқда.Шу жиҳатдан ҳам, корхона ижтимоий самарадорлиги  тушунчаси ўзига хос мураккаблик даражасига эгадир.

Энг ачинарлиси, 2018 йил бўйича Буюк Британия қурилиш саноатида энг кўп содир бўлган бахтсиз ҳодисалар рейтингида ўз жонига қасд қилганлар 1-ўринни ташкил қилган. Бу кўрсаткич айнан, Хитойда ҳам юқори даражада аҳамиятли.Демак, бундан келиб чиқадики, корхона-ташкилотда қанчалик ИССХТ тизими такомиллашган бўлса ҳам бахтсиз ҳодислалр ишчиларнинг шахсий ёки жамоавий ижтиомий муносабатлари асосида ҳам содир бўлиб, ҳатто салбий рейтингда биринчи ўринда туриши мумкин экан. Бу каби  соғлиғи, ақли, рухияти ва ўзини тутишида муаммоси мавжуд ишчиларни корхоналарда қайта саломатлигини тиклаш, билимларини ошириш, жамоатчиликка бириктириш ва унинг ишига ва фикрларини ҳам эътироф этиш каби хусусиятлар натижасида улар меҳнатидан унумли фойдаланиш мумкин.

Халқаро иш берувчилар ассосиациясининг (International Employers Assosiation) таъкидлашича, компания манфаатдор томонларининг кутаётган натижалари юзасидан ишчилар меҳнат хулқи ва қоидаларини атроф муҳит билан ўзаро  интеграциялашуви асосидаги бизнес моделибу унинг ижтимоий самарадорлигидир.

Европа Иттифоқининг ташкилотлар ижтимоий самарадорлигини таърифлашича, компания даромадларини кўпайтириш ва унга тескари таъсирларни кескин камайтириш орқали ўз ишчиларининг меҳнат ҳуқуқлари, атроф муҳит ва иш этикаси билан ўзаро интеграциялашган бизнес модели асосида фаолият юритишиир2.

Шунингдек, навбатдаги қарашлар бу ўз молиявий ва инсон капиталини мавжуд дўстлар, ҳамкасблар ва бошқа умумий манфаатдор шахслар меҳнатидан фойдаланиш имкониятининг юқорилиги билан аҳамиятли.

Ғарб олимларининг таъкидлашича, ташкилотлар ижтимоий самарадорлиги корхона ресурслари тақсимотининг энг отимал даражаси бўлиб, барча ташқи харажатлар ва манфаатлар шунингдек,  ички харажатлар ва манфаатларни ҳисобга олиш натижасида ҳисобланади. Корхона ижтимоий самарадорлиги энг кам ижтимоий манфаатэнг кам ижтимоий харажатга тенг бўлган ҳолатда пайдо бўлади деган хулосага келган.

Самарадорликни ошириш учун турли янги лойиҳалар ёки жараёнларга игвестиция сарфланади, алббата бу жуда ижобий. Лекин, аксарият ташкилотлар ишчилар шунингдек, барча манфаатдор шахсларнинг даромадларини шакллантиришда ИССХТ жараёнларини ҳақиқатан унутиб қўйишади. Шу сабабли ташкилотларда бахтсиз ҳодисалар кетма-кет янгича шаклларда содир бўлмоқда. Ҳозирги кунда иш соатларидан ташқари ишлаш ва руҳий ёки жисмоний қобилиятларини сақлаб қолиш масалалари катта муаммолигича қолмоқда.

Мазкур таъсир аксарият ҳолатларда Парето самарадорлигига мос келиб, бир ишни бошқа бир инсон ундан кўп марта сифатли ва юқори натижадорлик асосида яққол устунлик намоён этишидир. Масаслан,

Энг кам ижтимоий манфаатдорлик = хусусий манфаат + ташқи манфаат;

Энг кам ижтимоий харажат= хусусий харажат+ ташқи харажат.

Корхонанинг ижтимоий самарадорлиги бу унинг ташқи қиёфасини  салбий ёки ижобий томонга кескин бура оладиган жараён ҳисобланади.Агар корхонада инсон соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш (ИССХТ) тизими унинг раҳбари томонидан мунтазам рад этилиб келинаётган салбий аҳволда бўлса, талаб ва назоратни кучайтириш орқали ижтимоий самарадорликни ошириш мумкин.

Демак, фикрларни жамлаб қуйидагича ҳисоб-китоб қилиш мумкин:

Қурилиш саноати ташкилоти ижтимоий самарадорлиги =

ишчилари ижтимоий самарадорлиги + ташкилотнинг хусусий ижтимоий самарадорлиги

Ишчиларниг ижтимоий самарадорлигини 3 жиҳатдан ҳисоблаш мумкин:

  • Таркибий (етакчилар фикри, шаффоф қарор қабул қилиш, фуқаролик иштироки ва фаоллиги, жавобгарлик…);
  • Муносабат (ўзаро муносабат, ҳам-фикрлилик, киришиб кетиш…);
  • Ақлий (қадр-қиммат, ишонч…).

Корхона ишчиларининг ижтимоий самарадорлигига таъсир

 қилувчи хусусиятлар

Ишонч Қоидаларга амал қилиш Адолатли меҳнат
Ўзаро муносабат Билимларни ошириш Ички тартибга лоқайдлик
Ишчилар фаоллиги Иш тажрибаси Ахлоқий даромад топиш
Имкониятлардан фойдалана олиш Янгилик ва билимларданбиргаликда хабардор бўлиш Соғлиқ ва жисмоний қулайлик
Рағбатлантириш Ташқи қиёфа Жанжалкашлик
Бахтсиз ҳодисага мойиллик Атроф муҳитга эътибор Қадр-қиммат
Кутилмаган асабийлашиш Қобилият Психологик қулайликлар
Шахсий фазилатлар Йўлакларда эркин ҳаракат Ижтимоий рисклар

 

Шунингдек, навбатдаги қарашларга кўра, ташкилотнинг ички ижтимоий самарадорлиги бу ишчилар орасидаги номоддий қадриятларни уч асосий йўналишда ривожлантиришдир:

  • Боғловчи (Macro) — жамоатчилик орасида;
  • Бирлаштирувчи (Meso) – корхона билан жамоатчилик орасида;
  • Кўприк (Micro) – алоҳида ижтимоий гуруҳлар орасида (соғлом, ирқ, келиб чиқиши)[3].

Одатда корхона-ташкилотлар гоизонтал ва вертикал бошқарув модели асосида фаолият юритади.Вертикал ташкилотларда инсон капиталининг қадр-қиммати деярли эътибордан ташқарида  қолади ёки ҳисобга олинмайди.Горизонтал ташкилотларда эса, инсон капиталининг қадр-қиммати энг олий даражада таъминланиб унга мунтазам инвестиция қилиниб борилади.

Демак, ташкилотлар ижтимоий самарадорлигига бренд, нуфуз, хайрия-эҳсон ишларида фаоллиги, янги бозорларни эгаллаш ғоялари ва бошқалар киради.

Корхона ижтимоий самарадорлигини ошириш орқали қуйидаги бир нечта манфаатларни кўриши мумкин:

  • Алоҳида ва жамоавий ишчилар рискини камайтириш;
  • Рақобатбардошликни ошириш;
  • Иш берувчилар ва ишчилар ўртасида яхшиланган муносабат ва қадр-қиммат натижасида харажатларини камайтириш;

Эндиликда ташкилотларнинг мамлакатимимз бўйлаб бир қатор хайрия ишларида фаоллик даражаларини ҳисобга олиб, унинг миллий рейтингини юритиш масалалари ҳамда мазкур соҳада юқори самарадорлик кўрсаткичига эга ташкилотларнинг келажак фаолятини янада рағбатлантириш истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳаларни оммалаштириш лозим бўлади. Масалан, ижтимоий хайрия бизнес ҳамда ижтимоий тармоқларни ўзаро боғлайдиган тушунча ҳисобланади. Ҳозирги кунда уларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Коммунист- яхшилик қилиш аҳамиятли (26%)
  • Тақводорлик ёки сидқи дилдан- Аллоҳнинг истаги(21%)
  • Инвестор- Яхшилик қилиш бизнесни янада ривожлантриади (15%)
  • Машҳурлик-Яхшилик қилиш қизиқарли (11%)
  • Қайтариш- қайтариб яхшилик қилиш(10%)
  • Ғамхўрлик-яхшилик қилишни тўғри иш деб билиш(9%)
  • Авлод- яхшилик қилиш оила анаънаси (8%)[4]

Агар мамлакатимиздаги бир йил мобайнида жами 36000 дан ортиқ қурилиш корхона-ташкилот ижтимоий самарадорлигини мисол сифатида ўрганиб чиқсак, юқори кўрсаткичлар қайд этилганлигини албатта гувоҳи бўламиз. Масалан, АҚШда қурилиш тармоғида хайрия жамияти “The Discursive Construction of Philanthropists”,Буюк Британияда “Connecting the Capital” мавжуд.Бу каби интеграциялашув мамлакатимимзнинг турли жабҳаларида бир қатор инновацион масалаларни ўрганиш, жорий этиш ва рағбатлантириш мақсадида хайрия ишлари олиб боришнинг замонавий тизими яратилиши орқали корхона-ташкилотларнинг келажак лойиҳаларда фаолликларини оширишда давлат томонидан уларни янада рағбатлантириш масалалри истиқболдаги долзарб масалардан ҳисобланади.

Ҳозирги кун жаҳон амалиёти Endowment fund, Crowdfunding, Fundraising, Alumni mixeк, Trust foundation, Donations каби иборалар мавжудки, улар асосан, фан-таълим-тадбиркорлик фаолиятини ўзаро боғлаб турувчи мураккаб таркибий тузулма ва узвий боғланишга эга модел асосида барча бирдек иқтисодий тараққиёт намоён этмоқда.

Бу учун корхоналарда ижтимоий капиталга доимий равишда инновацияларни қўллашнатижасида эришиш мумкин. Масалан, ижтимоий инновация бу баъзан нотехнологик инновация ҳам деб юритилиб, ижтимоий муносабатларни ривожлантириш ва ҳамкорлик имкониятларининг янги йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ғоялари ҳисобланади.

Яна бир ғарб олими К. Бертнинг фикрича, ташкилотларда ижтимоий инновация бу мавжуд иш шароитлари, билимларни ошириш, жамоавий бирдамликни оишириш ва соғлиқни сақлаш натижасида шакланган ечимларни ижтимоий эҳтиёжлар билан ўзаро уйғунлаштиришнинг янги амалиёти ҳисобланади.

Ҳозирги глобаллашув шароитида асосий йўл бу корхоналардаги ижтимоий капитални рағбатлантириш натижасида унинг энг натижадорлигини таъминловчи интелектуал капиталини ривожлантиришга эришиш ва бу асосида уни юқори даромадлиликни таъминловчи  инсон капиталига айлантириш орқали меҳнатга ёллаш масаласидир (Social capital-Intellectual capital-Human capital).Бу эса, корхоналарнинг кутилмаган харажатларини камайтишга олиб келади.

Жиддий мураккабликни ташкил этувчи мазкур муаммолар корхона ИССХТ тизими“Қуйи манфаатлиучликчизиғи”деб номланувчи дастур асосида тартибга солинади. Бу ишчилар, корхона ва ишчилар манфаатларини ўзаро боғлиқлиги ёки корхонада илиқ иш муносабати, соғлиқ ва хавфсизлик, шаффоф ва адолатли иш ҳақи ҳисоблаш муносабатлари деб талқин қилинади[5].

Ҳозирни кун мамлакатимиз қурилиш саноати юқоридаги аксарият муаммолардан холи эмас, албатта. Масалан,  турли ҳудудларда иш жараёнида кичик бир арзимас баҳс-мунозара ёки низонинг катта жанжал, жамоавий муштлашувларга айланиб кетиш оқибатида онгли равишда содир бўлаёган ҳодисалар оқибатида шикастлашниш, жароҳатланиш учрвб турибди. Оқибати жиддий йўқотиш билан тугаётган бу каби салбий иллаталарни иш жойларида профессиноал ишчи касбини ривожлантириш ва шакллантириш, корпоратив ижтимоий жавобгарлик ва меғнат интизоми каби фанларнинг мутахассисларини жалб қилиб кичик давра суҳбати, интерфаол савол-жавоб, жиддийлик даражаси ўта юқори вазиятлар юзасидан кейс стадиларни синчиковлик билан ўрганиб корхона ички иш муҳитини жуда самарали томонга ўзгартириш шарт бўлади.

Акс ҳолда, бутун умр мобайнида тарбия ва билим олган, ўз тажрибаларини бойитган, меҳр-оқибат ёки жамоавий бирдамлак асосида ишлайдиган ишчиларнинг меҳнат қобилиятини тиклай олмасдан ишга чиқа олмаслиги бу каби меҳнат ресурсларини қайта тайёрлаш қанчалик вақт ва сайи-ҳаракат, инвестиция сарфлаш маўаққат эканини бир ўйлаб кўрайлик.

Қурилиш корхона ва ташкилотлари ижтимоий самарадорлигини оширишда қуйидаги муҳим хусусиятларга эътибор қаратиш лозим:

  • Ижтимоий инвестицияга жавобгарликни ошириш;
  • Иш жойларида замонавий қулликни енгиш;
  • Ишга ёлланиш амалиётини рағбатлантириш;
  • Харидаларга оид жавобгарликни кучайтириш;
  • Юқори малакали усталарнинг шогирдликни кучайтиришга эътиборини ошириш;
  • Бахтсиз ҳодиса қайдномаларини тўлиқ шаклда юритиш;
  • Бино-иншоотларни сифатли даражада қуриш;
  • Умумий мулк учун биргаликда ҳааракат қилиш;
  • Қобилиятларни ривожлантиришга инвестиция қилиш;
  • Интеллектуал капитални ривожлантириш;
  • Атроф-муҳит ҳимояси мақсадида заҳарли моддали товарлар ишлаб чиқаришни камайтириш;
  • Ишчилар руҳий ҳолати ваоилавий шароитига эътиборлироқ бўлиш;
  • Мантиқий ва адолатли қарорлар қабул қилиш;
  • Натижадорлиги юқори ишчиларни эътироф этиш.

Тадқиқот натижаси сифатида қуйидаги моделни изоҳлаймиз. Келинг корхона кичик жамоадан ташкил топган. Раҳбар доим янги ғоялар ва иқтисодий самарадорлик ҳақида қайғуради. Биз юқорида қайд этилган бир нечта омиллар ичидан айнан, 8 тасини танланма сифатида олдик. Раҳбар томонидан бошқарув сиёсати, 2-устунда унга бўйсунувчи ишчилар, 3-устунда ўзаро муносабатнинг дейлик 75 фоиз самарадорлик даражаси, 4-устунда ишчиларнинг жароҳатланишига ўзлари сабабчи бўлиш ҳолати 15 фоиз, 5-устунда  иш тажрибаси 40 фоиз, 6-устунда инсон қадр-қиммати, уларни эътироф этиб туриш 65 фоиз, 7-устунда корхона томонидан энг қуйи даражада хайрия ишлари ва ишчиларнинг энг юқори даражада эҳсон қилишга одатланиши ёки эришилганда умумий ижтимоий самарадорлик йўл харитаси ифодаланган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш ўринлики, қурилиш саноати кўлами жуда катта тармоқ, об-ҳаво, чанг-тўзон, шовқин, оғир меҳнатга бардош берадиган ишчилар меҳнати натижасида юксак ривожланади. Энди, баъзан иш жойларида ишчилар фазилатлари ёки муносабатларининг кескин тус олиши корхоналарда иқтисодий зарар ва йўқотишларга сабаб бўлади. Замонавий илм-фан ютуқларини амалиётган кенг тадбиқ этиш, хорижий амалиётга инткграциялашиш орқали қизиқарли ва хурсандчилик билан иш кунларининг самарадорлигини албатта оширишга эришиш мумкин.

            Азиз ЗИКРИЁЕВ,
Тошкент Архитектура-қурилишинститути
PhDдокторанти.

[1]BolesławRok, WiolettaFabrycka, Andrzej Minasowicz, Paweł Nowak,  Janusz Zaleski CORPORATE SOCIAL RESPONSIBILITY IN CONSTRUCTION, THIS BOOK IS ELEMENT OF:

CONSTRUCTION MANAGERS’  , CONSTRUCTION MANAGERS’ LIBRARY, ERASMUS+ 2015-1-PL01-KA202-016454, LIBRARYPage 13 poland 2017

[2] https://www.triplepundit.com/story/2017/employee-health-and-safety-should-be-csr-priorities/20336

[3] https://www.socialcapitalresearch.com/measure-social-capital/

[4] https://givingcompass.org/article/7-types-of-successful-philanthropists/

[5] Meghan Christine Baker, Corporate social responsibility: understanding its relationship to public health, Graduation Thesis onMaster Public Health, Faculty of Health Sciences, Simon Fraser University, Burnaby, Canada, 2015, P11.

Print Friendly, PDF & Email