Қурултой қарорлари ижросида

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII ҳамда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг V Қурултойи қарорларидан келиб чиқиб, тизимдаги худудуий Кенгашларга нодавлат ташкилотларини касаба уюшмаси хизматига жалб этиш, уларнинг  ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш шунинг билан бирга “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тарғиботи, 11 ноябр “Касаба уюшмалари куни”, 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан, жамоа шартномалари бандларининг бажарилишига оид йиғилишларда иштирок этиш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари худудий Кенгашлар фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш  мақсадида  жойларда семинар ва ўқув машғулотларини олиб бормоқда.

Шу бугунга қадар Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси худудий Кенгашларида ўтказилган семинар йиғилишларида бугунги кун касаба уюшмалари олдидаги муҳим вазифалар, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя, касаба уюшмаси  бадал тушумларидан мақсадли фойдаланиш, туризм, спорт ва соғломлаштириш каби масалалар ҳамда касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари тўғрисида маълуотлар берилди.           Қуйида Самарқанд вилоят худудий Кенгашида куни кеча ўтказилган йиғилиш жараёни намуналари акс этган.

Print Friendly, PDF & Email