Сайёр семинарлар давом этмоқда

Қўмкўрғон,  Шўрчи, Олтинсой, Денов, Узун, Сариосиё  туманларида  жойлашган қурилиш  ташкилотлари касаба  уюшмалари  билан  биргаликда  Денов  қурилиш ва транспорт касб хунар коллежининг маънавият  ва  маърифат  хонаси  мажлислар  залида  бўлиб  ўтган  сайёр семинарда, 2015-2019  йиллардаги   харакат  дастури  бўйича  ижтимоий ҳимоя, иш ҳақи, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси,  маданий-оммавий,  спорт-соғломлаштириш ишлари  ва  ходимларни маънавий  юксалтириш, аёллар  ва ёшлар учун  қўшимча  кафолатлар тақдим этиш, касаба уюшма молиявий  негизини  мустаҳкамлаш, маънавий – маърифий, спорт  тадбирларни  ўтказишда  тарғибот  ташвиқот  ишларини  тизимли  равишда олиб  бориш  борасида, Узун  қурилиш  ва  уй  жой  коммунал  хўжалик  касб хунар коллежи касаба уюшма раиси М.Аралов, Хазарбоғ қишлоқ хўжалик касб хунар коллежи касаба уюшма қўмита раиси А.Хакимов, Денов 2516 автожамланмаси  касаба уюшма  қўмита раиси А.Исломовлар сўзга чиқиб, Вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитасининг  амалга  оширилган ишлари тўғрисида тўхталиб,  касаба  уюшмасига аъзо бўлишнинг афзаллик ҳамда  имтиёзлари тўғрисида  ўзининг фикр мулоҳозаларини  билдиришдилар.

Сайёр семинарда “Юрт тарақкиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида Сурхондарё  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитасининг  2015-2017 йиллар мобайнида амалга  оширилган  ишлари    тўғрисида” қўмита   раиси Хаитов  Бахтиёр  Жўраевичнинг маърузаси тингланди.  Шундан сўнг, “Касаба уюшма қўмитасининг 2015-2017 йилларда амалга оширилган ишлари  тўғрисида”ги махсус тайёрланган уч йиллик хисобот видеоролиги семинар қатнашчилари учун намойиш қилинди.

Бошланғич касаба уюшма  ташкилотлари йил бошидан касаба уюшма иш режасини, иш номенкулатура папкалари  юритишни ва касаба уюшма бурчаги ташкил қилишни, молия йўналишлари, маданий-оммавий спорт тадбирлари амалга ошириш борасида ишларни  қайтадан йўлга  қўйиш борасида  амалга оширган ишлари юзасидан ўртоқлашдилар.

Сайёр семинар якунида  қўмита иш фаолияти тўғрисидаги саволномалар тарқатилди, саволномаларда Вилоят бирлашган  қўмита ходимларига нисбатан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришдилар ва муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email