Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Республика танловида ғолиб бўлди

2019 йил август ойининг 21-23 кунлари Хоразм вилоятида Хоразм вилоят ҳокимлиги, Миллий тикланиш партияси Хоразм вилояти Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Республика маънавият фестивали ўтказилди.

 Фестивалга республикамизнинг таниқли олимлари, шоирлари, санъат ва маданият арбоблари ташриф буюришди. Фестивал доирасида “Йилнинг энг фаол  маънавият тарғиботчиси”  кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи, институт касаба уюшмалари фаоли Ўктам Худаяров иштирок этиб, мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш кенг кўламли бунёдкорлик ислоҳотларини тарғиб этишдаги ташаббускорлиги учун “Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик – танлови ғолиби деб топилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Ўктам Худаяровни бу ютуқ билан тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси ва институт ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси  чин дилдан қутлайди ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Print Friendly, PDF & Email