Саёҳат қилинг, ҳаётнинг ҳар лаҳзасидан баҳра олинг!

Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш  унитар  корхонасида ишловчи   28 нафар ишчи-хизматчилари — касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда  Меҳнат Фахрийларига 2019 йил 30-31 – март кунлари Бухоро шаҳри бўйлаб  2 кунлик саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатчилар  Бухоро шаҳридаги Сомонийлар мақбараси, Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз мажмуи ва Бухородаги барча муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар .Саёҳатчилар шаҳар меъморий обидалари, экспонатларга бой музейлари, қўли гул ҳунармандлари яратган  халқ амалий санъати намуналари билан яқиндан  танишиб, маънавий озуқа олдилар.

“Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал экан,  бу саёҳатлар хотирамизда ўчмас из қолдирди.Бунинг учун ташкилотчиларга  чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз” – дейди  Меҳнат Фахрийси Қўчқоров Холмурод.

sdr

Саёҳатчилар бир олам таассурот билан қайтишди ва улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини  билдиришди.

Ўйлаймизки, бундай саёхатлар меҳнаткашларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини янада ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Print Friendly, PDF & Email