Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 31 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда жамоа шартномасининг 10.2.4-бандидан келиб чиқиб, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти автомобил йўллари худудий Бош башқармаси касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш уюшмаси корхонасида ишловчи 26 нафар ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Меҳнат Фахрийларига қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди. Саёҳатчилар дастлаб ҳадис илмининг султони, буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари қадамжосини зиёрат қилишдан бошладилар, сўнгра юртимизнинг муқаддас қадамжоларидан бири – Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳат қилдилар.
Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди. Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: