Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ҳамда байрам кунлари ходимларнинг дам олиш таътил кунларини мазмунли ва мароқли ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” ги Фармони, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуватлаш йили» дастурлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раёсати карорлари ижросини таъминлаш максадида 2018 йил 31 август- 4 сентябрь кунлари Жиззах вилоят АЙХББ КУҚ тизимидаги Зомин , Зарбдор ва Фориш туманлари йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида ишловчи жами : 172 нафар ишчи-хизматчилар – касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари, ҳамда меҳнат фахрийларига Янгиобод туманидаги “ХЎЖАМУШКЕНТ ОТА” зиёратгоҳига (48 киши) , Зомин туманидаги “Хўжайи Сароб Ота” зиёратгоҳига (72 нафар) ва Фориш тумананидаги “Хўжа Боғбон Ота” зиёраттгоҳига (52 нафар) саёҳат ташкил этилди. Саёҳатчилармуқаддас қадамжонинг сўлим боғларини зиёрат қилиб,маънавий ва маданий хордиқ чиқаришди ва бир олам таасуротлар билан қайтишди.Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Саёҳатчилар учун корхоналар маъмуриятлари томонидан автобуслар ажратилиб, бориш-келиш харажатлари учун 2100,0 минг сўм, саёҳатчиларни умумий овқатлантириш ва бошқа харажатлари учун 3500 минг сўм сарфланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: