Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши «Маънавият соати»ни ўтказди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 18 январдаги “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 9-18“с” сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 28 август куни соат 16-00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида «Эркин ва фаравон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз» (Ўзбекистонда 2017 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар дунё хамжамияти эътирофида) мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Маънавият соатига таклиф этилган Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи, сиёсий фанлар номзоди, доценти Маматқобилов Турсунмурод Дониёрович ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойдинисо Йўлдошева ўз сўзларида бугунги кунда олиб борилаётган одил сиёсат ҳақида, 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси” унда белгилаб олинган вазифалар қолаверса эришилган ютуқларимизнинг дунё ҳамжамияти олдидаги ўрни тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар….

“Маънавият соати”га таклиф этилган Ўзбекистон Миллий Академик драма театри актёрлари Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шохида Исмоилова  мавзуга оид маъруза, Она Ватан, ота-оналар ҳақидаги шеърлари билан сўзга чиқишди.

“Маънавият соати”да  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Кенгаши, тармоқ Республика Кенгашлари, Тошкент шахар ва Тошкент вилояти бирлашма кенгашлари, Санатория-курортлар бошқармаси  аппарати ходимларидан 100дан зиёд тингловчилар иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email