Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни туризмга жалб этилишига кўмаклашиш мақсадида ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, “Ёшларни қўллаб-қуввватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, корхона ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 28 нафар ишчи-хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Меҳнат Фахрийларига 2021 йил 14 феврал куни қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди. СаёҳатчиларСаёҳатчилар дастлаб Ҳадис илмининг султони, буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари қадамжосини зиёрат қилишдан бошладилар, сўнгра юртимизнинг муқаддас қадамжоларидан бири –Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳат қилдилар.Саёхатчилар Самаранд шахрининг диқатга сазовор жойлари, меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлари, мадрасалар ва мақбалаарни замонавий қурилиш объектларини томоша қилдилар.
Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди.Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: