Саёҳатлари ташкил этилди

Жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти — «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” унитар корхонасининг ходимларидан 96 нафарини Самарқанд шаҳрининг қадамий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.

2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган Ҳазрати Хизр мақбараси ва биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилиш билан бошлади.

— Шундан сўнг Регистон мажмуаси, Имом-ал-Бухорий, Махдумий Аъзам Косоний мақбараларини зиёрат қилаётганимизда, -дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиев,- аввало Ватанимиз тинчлиги, осайишта ҳаётимизни гуллаб-яшнаши учун барчамиз дуоларга қўл очдик.

Бундай саёҳатлар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам йил давомида уюштирилиб борилади.

Print Friendly, PDF & Email