Инсон дард чекса, кўча-куйда бирор аъзосида нуқсони бор одамларни кўрсагина, бироз шукр қилади. Лекин, бир — икки қадам одимлаб, унитади-қўяди.
Баъзи бир инсонлар бор тушунмовчиликлар бўлганда, дарров соғлигини ўйламай, сал нарсага асабини бузиб, юзига ниқоб тортиб олади. Ахир, билмайдики соғлиги учун қанча зарар қилаётганини.
Қачон бирор нохуш воқеа бўлсагина, кейин тўхтаб, ўйлаш шартмикан.
Майли, ҳар бандага инсоф берсин. Мен мақолани бундай бошлашдан мақсадим, ҳаётимиз давомида “оёғи ердан узилган кимсалар” ҳам бор. Хаётилло Мақсудовнинг бизга мурожаат қилиб келганида, илойим унга Оллоҳим мўъжизасини кўрсатиб, соғлик ато этсин, болаларини бахтини кўрсин, дея унга бепул йўлланма бераётганда уни ҳаммага кўрсатгим келди. Негаки, шукр доим қалбда бўлсин, дея.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури ижроси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-24-сонли қарори асосида соғлигини тиклаш учун бепул йўлланма ажратилиши учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ишчи гуруҳига тавсия этилган 2 гуруҳ болаликдан ногирон – тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилоти — Норин қурилиш ва сервис касб-ҳунар колежида 7 йилдан буён ахборот ресурс марказида электрон кутубхона мудири бўлиб ишлаётган Хаётилло Мақсудов номзодлиги ҳеч иккиланмай Низом асосларига тўғри келди.
3 нафар фарзанднинг отаси, олий маълумотли Хаётилло Мақсудов ҳаёти давомида ҳар қандай синовларга бардош бериб, мана 41 ёшга кирди.
— аввало, сизлардай инсонларга учратгани учун Оллоҳга минг бора шукр қиламан, — дейди Х.Мақсудов.- Умрлари узоқ бўлсин, бир доктор ака менга “соғлигинг бора-бора орқага кетаяпти”, деганда яшашдан бироз совугандай бўлдим. Лекин, вилоят тармоқ касаба уюшма қўмитаси ходимлари мени меҳр тўла сўзлар билан кутиб олиб, қилган эътиборлари мени соғлиқ учун бир қадам ташлашга ундади. Илойим бундай самимий инсонлар кўпаяверсин.
Ҳа, шундай сўзлар шиоримиз “Инсонга наф келтириш – олий бахт” тўғри эътироф этилганини, иш жараёнида баъзи тушунмовчиликлар сизга заррача эътибор бермасликка ундаётганини исботлайди.
Зеро, биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганларидек, “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак!”.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: