Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Раёсатининг ва Тармоқ КУ РК Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақил-лигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” ги қарорлари ижросини таъминлаш ,“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” бандларининг ижроси юзасидан ҳамда корхоналарда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шу орқали уларни турли касб касалликларидан муҳофаза қилиш ва саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида, Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси цех касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Спорт – саломатлик гарови !” шиори остида спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра совринли ўринлар ва мусобақа фаол иштирокчилари касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантирилди.Спорт тадбири қатнашчиларини умумий овқатлантириш учун 800000 сўм , ғолибларни тақдирлаш учун 1500000 сўм , жами 2300000сўм касаба уюшма қцўмитаси ҳисобидан харажат қилинди.
Бундай мусобақалар касаба уюшма қўмитаси томонидан тез-тез ташкил этилиб турилади. Мусобақалар жуда ҳам қизиқарли ва сермазмун ўтди, спорт билан шуғулланиб, мазза қилиб дам олдик. Ишчи-ходимлар манфаатини, саломатлигини ўйлаб қилинаётган бу каби хайрли ишлар учун ташкилотчилардан миннатдормиз, — дейди корхона йўл устаси Хамдамов Фарход, -бундай тадбирар хуш кайфият бағишлаши билан бир қаторда, меҳнат самарадорлигини ҳам оширади
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: