Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VI Мажлиси ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда ҳудудий бирлашган касаба уюшмалари қўмиталари томонидан тармоқдаги ўзгаришларга ўз муносабатларини намоён қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан Республика кенгаши раис ўринбосари лавозими жорий қилиш бўйича таклиф берилди ва Федерация томонидан маъқулланди.

2018 йил 19 сентябр куни ўтказилган Тармоқ Касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдан ташқари VI Мажлисининг кун тартибига ташкилий масала – Тармоқ Республика Кенгаши раиси ўринбосарлигига сайлов масаласи қўйилди.

Мажлис ишида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Б.Х.Махмадалиев, ташкилий ишлар бўлими мудири Р.Ю.Самарбеков иштирок этдилар. Федерация раиси ўринбосари Б.Х.Махмадалиев Шавкат Матрасулович Собиров номзодини  тармоқ республика кенгаши раиси ўринбосарлигига тавсия килди ва ўз сўзларида Ш.Собировнинг мехнат фаолияти ва эришган ютуқлари тўғрисида қисқача таништирди.

Кенгаш аъзолари томонидан Ш.М.Собиров Республика Кенгаши раиси ўринбосарлигига бир овоздан сайланди.

Мажлис ўз ишини якунлагандан сўнг  РК раиси Б.Э.Юлдашев худудий бирлашган қўмита раислари иштирокида   эришилган ютуқлар ва бартараф этилиши лозим камчиликлар бўйича кенгаши йиғилишини ўтказди. Хисоботлар тингланди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email