Сурхондарё Бойсунда Меҳнатни муҳофазаси бўйича давра сухбатлари ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Бойсун курилиш ва таъмирлаш Унитар корхонаси хамда Бойсун йул хужалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси касаба уюшма фаоллари билан биргаликда “Касаба уюшмалари фаолиятига оид қонун”ига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқадиган вазифалар ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни”ни ўрганиш ҳамда амалга киритиш тўғрисидаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Давра суҳбатида “2015-2019 йиллардаги харакат дастури бўйича ижтимоий ҳимоя, иш ҳақи, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва ходимларни маънавий юксалтириш, аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар тақдим этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари Касаба уюшма Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Хашимова Дилдора Темуровнанинг видео маърузаси тингланди.
Шу билан бирга, Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмита етакчи мутахассиси Абдуманнон Сатторийнинг “Касаба уюшмалари фаолиятига оид қонун”ига киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисидаги
маърузаси эшитилиб, давра сухбати қатнашчиларининг саволларига жавоб қайтарилди ва таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Print Friendly, PDF & Email