Семинар қатнашчилари йиғилиш олдидан, коллеж касаба уюшма қўмитасининг иш фаолияти, меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, меҳнат муҳофазаси ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассислари билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг, Сариосиё,Бойсун,Узун,Шўрчи,Олтинсой,Қўмқурғон ва Денов туманлари тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари билан биргаликда Денов қурилиш ва транспорт касб хунар коллежи маънавият ва маърифат хонасида бўлиб ўтган семинарда, “2015-2019 йиллардаги харакат дастури бўйича ижтимоий ҳимоя, иш ҳақи, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва ходимларни маънавий юксалтириш, аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар тақдим этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари Касаба уюшма Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Хашимова Дилдора Темуровнанинг маърузаси тингланди.
Маърузада, “Меҳнатни мухофаза килиш Қонуни”нинг ишлаб чиқаришда янги технологияларда ходимларга қулай ва бехатар шароитлар яратиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишларни ўрганиш, мехнатни мухофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш, иш берувчи ва ходимларни масъулиятини ошириш бўйича барча вазифаларни инобатга олган холда ишлаб чиқилганлиги транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларини касаба уюшма хизматидаги корхона ва ташкилотлар учун айни мудаодир-, деб таъкидлаб ўтди.
Семинарда мехнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги фикрлар билан ўртоқлашган холда, ушбу қонунни янада тармоқ тизимимизга амалга киритиш, уни ўрганиш хамда янада ойдинлаштириш мақсадида, “Меҳнатни мухофаза килиш Қонуни”ни хозирги кунда долзарб масала эканлиги уқтириб ўтилди.
Семинарда, ходимларга зарарли ва хавфли мехнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар,компенсация берилишининг тўғрилиги, ходимларнинг хақиқий мехнат шароитларини бахолаш белгилаб куйилганлиги, “Иш ўринлари мехнат шароитлари ва асбоб ускуналарининг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш тўғрисида” хам маълумот берилди.
Семинар қатнашчиларининг саволларига жавоб қайтарилди, таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, тармоқ касаба уюшмаси иш фаолиятини янада токомиллаштиришда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: