Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттиришга, шу тарихнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меросини, қадрият ва урф-одатларини ёшларимизга етказиш, ҳаётимизни тобора поклаш ва файзу баракали қилишда, бир сўз билан айтганда, уни маънавий юксалтиришда, бугун Яратганнинг бизга берган ҳар бир кунини маъноли ва сермазмун ўтказишда беқиёс ҳисса қўшаётган ота-боболаримизга ҳар томонлама ҳурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Шу муносабат билан, давлат дастури ижросини таъминлаш ва устозларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирдан хамда касаба уюшма томонидан кўрсатилган ушбу эътибордан Ахтам ака Хакимов жуда ҳурсанд бўлди, Ахтам ака кўп йиллар Денов Хазарбоғ қишлоқ хўжалик касб хунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаб, ўз ҳаётий тажрибаларини талабалар билан баҳам кўрди.
Шу боис, хозирги кунда нафақа ёшида бўлган Ахтам ака, шундай умуминсоний фазилатлар қадрланган, миллий қадриятлар янада мустаҳкамланган, ёшлари хизматда, кексалари эъзозда бўлган юртимизда яшаётганлигидан, кексаларга кўрсатаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимиздан беҳад миннатдор эканлигини билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: