Жарқўрғон қурилиш ва гидротехника касб хунар коллежида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшма ташкилотлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда улар фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш борасида жипслаштириш борасида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокамалари якунлари бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билдиришдилар.
Давра сухбати якунида тармоқ касаба уюшма фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: