Болалар — мамлакатимизнинг умид ниҳолларидир. Уларни камол топтириш йўлида қилинган ҳар қандай хайрли иш Ватанимиз истиқлолига хизмат қилиши билан мухим аҳамият касб этади.
“Касаба уюшма-болаларга” акцияси доирасида Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ёш авлодни қўллаб қувватлаш, айниқса ота-она меҳридан бебаҳра болаларга мурувват кўрсатиш борасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Термиз шаҳар 12-сон Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти, Термиз архитектура ва қурилиш, саноат ва транспорт касб хунар коллежлари, Термиз таъмирлойиҳа корхонаси ҳамда қатор қурилиш ташкилотлари ходимларининг 500 нафардан зиёд фарзандлари Сурхондарё вилоят Қўғирчоқ театрига, ҳайвонат ва истироҳат боғларига ташрифлари бепул ташкиллаштирилди.
Сурхондарё вилоят Маннон Уйғур номидаги мусиқали драма театр жамоасининг “Қароқчи болалар” номли театрлаштирилган томошаси ижросидаги кичкинтойларга бир олам қувонч бағишлади.
Тадбир якунида болажонларга Вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан болажонларга салқин ичимликлар ва музқаймоқлар тарқатилиб, байрам совғалари улашилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: