Какайди қўрғонида тармоқ касаба уюшма қўмитаси ҳамда вилоят Хокимлиги маънавият ва тарғибот маркази билан биргаликда ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобининг ўқитувчи хамда ўқувчи ёшлар ўртасида қай тарзда бажарилаётганлигига бағишланди.
Тармоқ тизимидаги Жарқўрғон Какайди транспорт ва алоқа касб хунар коллежида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида тартиб-интизом, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим қўлланма ва дастур вазифасини ўташини таъкидлади.
Тадбирларда иштирок этган ўқитувчи мехнат фахрийлар ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, «жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бердилар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, юзага келаётган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга, Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: