Мана, ёзги таътил кунлари ҳам бошланди. Ўқувчилар дам олиш ойларини аллақачон режалаштириб қўйишган. Аксарият болажонлар соғломлаштириш оромгоҳлари бағрида дам оладилар. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтаса ҳам, у ерда ўтказиладиган ва олиб бориладиган ҳар бир иш бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади.
Бунинг учун эса оромгоҳда фаолият кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, бола шахсига яқиндан ёндошишлари, ундаги инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантиришга туртки бўладиган қизиқарли ишлар мажмуасини ташкил этмоқдалар.
Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлар режаси тўлиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қўмита тассаруфидаги “Вахшивор”ёзги оромгоҳида болажонларнинг мазмунли дам олишлари ва бўш вақтларини мароқли таъминлаш мақсадида қўмита томонидан 250 нафардан зиёд болажонлар оромгоҳда дам олдирилмоқда
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: