“Техностандарт тест” масъулияти чекланган жамиятда йиғилиш бўлиб ўтди

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Техностандарт тест” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг II-умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси қўмитаси  раиси Феруза Эрматова аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида тушунтиришр берди.

Шундан сўнг, жамият касаба уюшмаси ташкилотчиси Акмалжон Хусановнинг “Техностандарт тест” масъулият чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

Маърузадан сўнг корхона директори Сайфиддин Абдуллаев, мутахассиси  Юсупжон Қаҳҳаров  музокара учун сўз чиқди.

Музокаралардан сўнг, “Техностандарт тест” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилиб, Акмалжон Хусанов бир овоздан касаба уюшмаси ташкилотчиси этиб сайланди.

Йиғилиш якунида ташкилотда кўп йиллардан буён фаолият олиб бораётган ходим Авазхон Ибрагимов 50 ёшга тўлиши муносабати билан касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email