Ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси) бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятида муҳим ва катта воқеа ҳисобланади. Чунки, йиғилишда (конференцияда) бошланғич ташкилотнинг ҳисобот давридаги фаолияти таҳлил қилиб чиқилади, касаба уюшмаси аъзолари билан ҳамкорликда келгусида фаолиятни янада кучайтириш ва такомиллаштириш борасида яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинади.
Шу билан бирга, бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши (конференцияси) унга жиддий тайёргарлик кўришни, уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига касаба уюшмаси ташкилотининг фаолларини ҳам кенг жалб этишни, ҳисобот-сайлов йиғилишини (конференциясини) амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва юқори касаба уюшмаси органлари қарорларига риоя этган ҳолда ўтказиш ва йиғилиш (конференция) ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни тақозо қилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” да белгиланганидек 13 март куни “Трансйўлқурилиш” компанияси Давлат унитар корхонаси касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ҳисобот-сайлов конференциясининг кун тартиби ҳамда барча масалалар бўйича сўзга чиқувчилар белгилаб олинди.
Конференция ишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Р.Қ.Якуббоев, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Х.К.Сайдалиевлар қатнашишди.
Музокараларда сўзга чиққанлар томонидан корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 февралдан 2020 йил февралгача бўлган ҳисобот давридаги фаолияти, касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланиб тегишли баҳо берилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра Казакбаев Анвар Султанович бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: